Шавкат Саидов: "Нефтчи" ҳақли ғалабага эришди"
02 июл 2016 10:33
Янгиликлар
Шавкат Саидов: "Нефтчи" ҳақли ғалабага эришди"
"Нефтчи" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шавкат Саидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун мухлислар жуда муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлишди. "Нефтчи" жамоаси футболчиларини, мураббийларини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бугунги учрашувда улар кўпроқ ғалаба қозонишни исташди. Болаларнинг кўзи ёниб, катта иштиёқ билан ўйнаганликлари боис керакли натижани қўлга киритишди. Фарғоналиклар билан бизга доимо қийин бўлган, уйда ҳам сафарда ҳам. Бизга нима етишмади, биз руҳан ютқазиб қўйдик. Бундан ташқари пешкадамларга қарши кечган жиддий учрашувларда кўп куч сарфлаганлигимиз боис футболчиларимизда чарчоқ яққол кўринди. Эҳтимол бугун таркибни анча ўзгартириб, рақибни ҳам чалғитишимиз керакмиди? "Нефтчи"ни ғалаба билан яна бир бор табриклайман", - дейди Шавкат Саидов.
"Металлург" матбуот хизмати
"Металлург" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар