Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"
27 окт 18:09
Янгиликлар
Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"
"Бугунги беллашувни марказий учрашувларидан бири эди деб айтсак бўлади. Олдинги турларда юқори ўриндаги жамоалар билан баҳсда муносиб қаршилик кўрсата олгандик. Бугун ҳам "Арал"дан очко олишга ҳаракат қилдик. Ғалаба учун майдонга тушгандик, яратган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиб курашувчан жамоа эканини билардик. Дуранг адолатли бўлди деб ҳисоблаймиз", – деди Юсупов.
- Про лига якунланишига иккита тур қолди. Бу борада фикрларингиз...
- Бизни олдинда сафарда ўтадиган "Жайхун" билан баҳс кутиб турибди. Улар доим босим уюштирадиган жамоа, бизни осон ўйин кутмаяпти. Охирги турда уйда "Олимпик"ни қабул қиламиз. Икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз.
- Жамоа кетма-кет тўрт турдан бери ютқазмади. Бу футболчиларга қанчалик таъсир кўрсатмоқда?
- Жамоада кайфият яхши. Ўйиндан ўйинга ўзига бўлган ишонч кучаймоқда. Ҳамма бир-бирини яхши тушунмоқда. Беш турдан буён ютқазмадик. Стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат, уларни кейинги учрашувда ҳам кутамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар