

- Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этдик, бунга шукур қиламиз. Кечаги баҳсда мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман. Ўйинда тартиб-интизомни ушлаб турдик ва ғалаба қозондик.
- Жаҳон чемпионати қандай ўтмоқда?
- Жаҳон чемпионати атмосфераси зўр ўтмоқда. Қатар мамлакатига раҳмат айтиш керак. Ажойиб кутиб олишди, ётаётган меҳмонхонамиз, овқатлари зўр. Ҳеч қандай камчилик йўқ, барчаси зўр.
- Ирландияга қарши ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда?
- Тактик-назарий машғулот хонамизда Ирландия термасини ўрганиб чиқдик. Улар жисмонан жуда бақувват, тактик жуда кучли. Шунга яраша мураббийларимизнинг ишлаб чиққан янгича услубини қўллаб кўрамиз.



