ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"
30 окт 17:05
Янгиликлар
ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"
"Хорижлик ҳакам чақириш борасида кўп айтишди. Биздаги рефериларнинг савияси юқори. Саудия Арабистони чемпионатига ҳам биздан чақиришяпти. Халқаро майдонда яхши баҳолар олишяпти. Биз ўзимизникиларга ишонамиз.
Аскер Нажафалиев Индонезия чемпионатида 4-5 та ҳал қилувчи ўйинларга бориб келди. Бирлашган Араб Амирликлари томони Ильгиз Танташевни чақириб ётибди, Хитойга аллақачон 3 марта бориб келди.
Нега хориждан ҳакамлар чақирилмади? Чунки мен ўзимизни ҳакамларга ишонаман. Бизнинг ҳакамлар Осиёда кўплаб халқаро ўйинларни бошқаришди. Балки кейинги йилда буни ўйлаб кўрармиз.
Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан", – деди Саидқосимов.

Аввалроқ "Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган вазиятга изоҳ берган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар