

"Оғир ўйин бўлди, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Футболчиларимни табриклайман ва натижадан албатта мамнунман. Ўйиндан аввал шогирдларимга ғайриоддий ҳеч нима демадим, шунчаки бу муҳим ўйин эканлигини ва жуда диққатли бўлишимиз кераклигини айтдим. Дастлабки 15 дақиқада рақибга кучли босим қилишни тайинладим. Футболчиларим кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди.
Бугунги баҳсда беш ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилдик, сабаби АГМК сафида яхши ҳужумчилар ва қанот футболчилари бор. Шу боис ҳимоячилар сонини оширдик.
Улар ўз услубларини ўзгартиришди ва биз ҳужумдан ҳимояга ўтдик. Ўйинга мослашишга уриндик," - дейди Маҳди Али.




