"Севилья" Серхио Рамосга нисбатан санкция қўлланилишини истаяпти

Aslanov Jasurbek
14 янв 2017, 10:59
"Севилья" раҳбарияти Испания профессионал футбол лигасидан (LFP) "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос борасида мамлакат футбол федерацияга (RFEF) мурожаат қилишни сўраяпти.

Андалусия клуби Рамос "Севилья"га қарши Испания Кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида мухлисларга кўрсатган ишораси учун санкция қўллашни талаб қилмоқда.

"Севилья" LFPдан Рамос голни нишонлаётганда кўрсатган ишораси бўйича RFEF ва зўравонликка қарши кураш комиссиясига мурожаат қилишини сўрайди" - дейилади клуб баёнотида.

Шу билан бирга, "Севилья" футболчини ҳақорат қилган баъзи мухлисларни жазолашини ҳам эълон қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com