

COPE нашри хабар беришича, томонлар ўртасидаги музокаралар муваффақиятли ўтмоқда ва битим тузиш эҳтимоли анча юқори баҳоланмоқда. Рамос бу жараёнда Фиве Элевен Cапитал инвестиция компанияси билан биргаликда иштирок этмоқда. Компания клубнинг ҳозирги акциядорлари билан музокара олиб бормоқда. Манбага кўра, якуний келишув бугун расмийлаштирилиши мумкин.
Аввалроқ матбуотда "Севилья"нинг эхтимолий сотилиш суммаси 450 миллион евро атрофида экани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Ҳозирги акциядорлар эса битимга дастлабки розилик берган.
Серхио Рамос андалусия клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Севилья"нинг асосий жамоасида 2003–2005 йилларда ўйнаган, кейин 2023/24 мавсумида яна қайтиб келган.



