UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11

Сервер Жепаров: "Ўйин фақатгина бир жамоа ярим майдонида бўлди" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Ўйин фақатгина бир жамоа ярим майдонида бўлди"

Coca Cola Суперлиганинг 18-тури доирасида "Локомотив" - "Динамо" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сервер Жепаров ўз фикрини билдирди.




- Баҳснинг биринчи бўлими ҳам, иккинчиси ҳам бир ярим майдонда бўлиб ўтди. Тўп билан кўпроқ бўлдик, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Афсуски, фақатгина битта гол урдик. Ўйинга танланган режа менимча, деярли, ўзини оқлади. Чунки қарши ҳужумларни ўтказиб юбормадик. Бир неча чиройли комбинациялардан кейин "Динамо" футболчиларидан ўтиб кетишимиз мумкин эди. Яна бир марта стандартдан кейин эътиборни йўқотиб қўйдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар ғалаба қозониш учун қаттиқ ҳаракат қилишди, гол уришни исташди.

- Ёш жамоа сардорининг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Доимгидек. У барқарор футболчи. Бугун жуда катта ишни бажара олди. Ҳеч ким ундан сардорлик боғичини олиб қўйишга ҳаракат қилмади. Унинг ўзи ҳам буни ҳотиржамлик билан қабул қилди. Барча уни қўллаб-қувватлади. Ўйин давомида кўп паслар берди. Ўйлашимча, у майдон марказидаги ишини қойилмақом тарзда бажарди. 

- Кахи Махарадзенинг йўқлиги жамоага қандай таъсир қилди?

- Бизда уни алмаштириш учун футболчилар бор. Бугун, масалан, унинг ўрнида Санжар Қодирқулов ўйнади. Кахининг жойида ўйнай оладиган футболчини топиб оламиз. Бизда бу борада муаммолар бўлмаса керак. 

- Бу борадаги хабарни эшитгандан кейин қандай реакция қилдингиз?

- Албатта, бу жуда ёмон ҳолат. Айниқса, гап бутун бир коллективга тегиштирилса. Ишониш қийин бўлди. Ҳозирча у билан кўришганим йўқ. Ўша мақола дам олиш куни чиқди. Шу сабабли у билан гаплашганим йўқ.

- Унинг жамоадаги келажаги ҳақида нима дея оласиз?

- Келинг, суриштирув ишлари тугашини кутамиз, шундан кейин нимадир дея оламан.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика