UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1

Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун "Бухоро"га қарши баҳсда ҳозирги кундаги асосий ва оптимал таркибимиз майдонга тушди. Кубок ўйинида "Оқ-тепа"га қарши кейинги баҳс сунъий майдонда бўлади, шу сабабли таркибда ўзгаришлари бўлиши аниқ.

Русланбек Жиянов ва Алишер Одиловнинг эса Олий ўқув юртида имтиҳони бор. Балки улар ҳам майдонга тушишмаса керак.

Педро жамоага мослашиб бормоқда, аммо ҳозирча тил борасида ўртада катта "жарлик" бор. Шу сабаб ҳозирда Ўринбоев ўйнамоқда. Забиҳилло йигитларни руҳлантира олади, керак пайтда уришиб ҳам туради.

Азим Аҳмедовнинг ўтган йилдан қолган жароҳати безовта қилди, шу боис бугун тушмади. Жароҳат олган Мирзоҳид Ғофуров ва Музаффар Мўминов индивидуал тарзда тикланишмоқда.

Масалан ўтган турларда "Сурхон"га ютқазгандик. Ўша баҳсда биз ёмон ўйнамадик, шунчаки рақиб биздан зўр ўйнади. Ҳар жабҳада биздан устунлик қилишди ва ғалаба қозонишди. Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди. Ўша ёмон ўйинда ҳам бизда ғалаба учун имкониятлар бўлганди, агар ютганимизда ҳам ўша ғалабадан мен маза қилмасдим", - деди Сергей Лушчан.





Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика