Сергей Токов: "Ким гол урса ютадиган ўйин бўлди"
01 мар 21:50
Янгиликлар
Сергей Токов: "Ким гол урса ютадиган ўйин бўлди"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Янги мавсум бошланди ва бу билан барча мухлисларни табркилайман. Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув биз учун ҳам, "Насаф" учун ҳам оғир кечди. Майдон ҳам оғир экан. Бугун "Насаф"нинг омади келди ва ўйин охирида гол уриб кетди. Ким гол урса ютадиган ўйин бўлди.
- "Хоразм" жамоаси футболкасида титул ҳомий номи кўринмади? Иккинчи савол: жамоангизнинг бу йилги мақсади қандай?
- Мақсадимиз аниқ - хоразмлик мухлисларни хурсанд қилиш. Титул ҳомий борасидаги савол эса менга эмас, бунга раҳбарият жавоб бергани маъқул. Менинг ишим жамоани ўйинга тайёрлаш.

- Ўтказиб юборилган голда дарвозабон айбдорми?
- Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Ҳозир ҳамма иссиқ ҳароратда турибди. Ўйинни қайта таҳлил қилиб чиқамиз ва хатоларни ўрганамиз. Ютқаздикми, демак бутун жамоа ютқазди: футболчилар, мураббийлар, хуллас ҳамма. Кимнидир айблаш ноўрин бўлади.
- Жамоага ўзингиз хоҳлаган легионерларни таклиф қила олдингизми?
- Имкон қадар селекция ишларини яхши олиб боришга ҳаракат қилдик. Мавсум давомида кўрамиз. Ҳали қиладиган ишимиз кўп, хатоларни камайтириш устида иш олиб борамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар