UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  0 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  32 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11

Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" (3:2) беллашувидан сўнг наманганликлар устози Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, навоийликларни табриклаган бўлардим. Стадион ажойиб! Маҳаллий аҳоли ҳам ҳордиқ чиқарди деб ўйлайман, чунки уларнинг жамоаси ғалабаша эришди. "Қизилқум" барча вазиятларидан унумли фойдаланиб, ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бизнинг жамоага келсак, ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак. Аламли ўйин ўтказдик. Футболчилар меҳнат қилишди, уларга эътироз йўқ.

- Биринчи голда дарвозабоннинг айби бор деб ўйлайсизми? Чунки зарба узоқ бурчакка борди...

- Яхши зарба бўлди. Бир нима дейиш қийин. Албатта, бундай зарбаларни қайтариш керак. Қанот ҳимоячиси анча масофани босиб ўтиб, зарба беряпти, бу ерда савол дарвозабонга эмас. Бу ҳолатда ҳимояда кўмак зарур эди. Умуман кераксиз гол бўлди. Унгача ўйинни назорат қилаётгандик. Шундан кейин ҳам анча-мунча имкониятлар бўлди, лекин гол уролмадик. Буни батафсил кўриб чиқишимиз керак, кейин бир хулосага келамиз. 

- Бунгача "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этдингиз. Руҳий томондан бироз устунлик бор эди. "Қизилқум" эса мусобақа жадвали қуйи поғонасида бормоқда. Бу фактор жамоангизга таъсир кўрсатмадими?

- Мен учун рақибни менсимади дейишлари ғалати туюлади. Футболчилар футболчилик касбини ўзлари танлаган. Улар шунинг учун пул олишади. Рақибни менсимаслик масаласида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Рақиб "Қизилқум" бўладими, "Реал"ми, шунчаки ўйнаш керак. Псхиологиянинг алоқаси йўқ. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъи назар голлар уришга уриниш лозим.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика