UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик" Янгиликлар

Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "ФарДУ" – "Арал" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лебедев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, Ўзбекистон аҳлини миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклайман. Барча мухлислар, футбол ишқибозлари, шу кунни орзиқиб кутган юртдошларимизни ушбу ютуқ билан муборакбод этаман.

Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар бугун ўзларидан кутилган ҳаракатларни кўрсатиб бера олишмади. "Локомотив" билан баҳсдан фарқли ўйин кўрсатдик. Мағлубиятга асосий сабаб сифатида шуни кўрсатган бўлардим.

- Жамоа нега биринчи бўлимда номинал ҳужумчиларсиз ҳаракат қилди?

- Биз ўйинни шунақа режа бошладик. "Арал"да қарши ҳужум режаси ҳам бор эди, биз шундан хато қилмасликка уринди. Шерзод Қодиров ҳужумда яхши ҳаракат қилди, бироқ унда вазиятлар кам бўлди. Футболда баъзан турли ўзгаришларга қўл уриб туриш керак.

- Жамоа "Локомотив"га қарши жуда яхши ўйин кўрсатганди. Бироқ бугунги ўйинда жамоангиз ўша учрашувдаги каби ҳаракат қила олмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Бу ҳақда айтдим, ҳаммаси руҳият билан боғлиқ. Бунда футболчининг маҳорати ва даражаси ҳам муҳим аҳамият касб этади. Иккинчи лига, Биринчи лига, булар бошқа даража. Қуйи лигадан чиқиб келиб бирданига кучли ўйин намойиш этиш қийин. Про лигада кучли жамоалар жам бўлган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика