Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"
03 июл 10:16
Янгиликлар
Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"
— Турнир ҳақида:
— Бу турнирда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз, у барча жамоалар учун катта тажриба беради, айниқса, ўсмирларимиз учун халқаро ўйинлар ўтказиш фойдали бўлади. Ушбу турнир ташкилотчилиги учун мезбонларга миннатдорчилик билдирамиз. Иштирокчи жамоаларга омад тилайман.
— Рақиблар ва мезбон Хитойга қарши ўйин ҳақида:
— Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда. Хитой ҳам яхши шаклланган жамоа. Уларнинг U-17 Осиё кубогидаги ўйинларини кўрдик, таҳлил қилдик. Яхши футболчилари, футбол услуби ва тактикасига эга. Биз барча ўйинларда муносиб иштирок этиб, керакли натижани қайд этмоқчимиз. Жамоаларга омад.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз мусобақадаги иштирокини эртага Тошкент вақти билан соат 12:00 да кореялик тенгдошларига қарши баҳс билан бошлашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар