UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  4 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  11 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  3 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  2

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қўқон-1912" мағлуб этилганидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳайрли кеч. Ўйин ҳақидаги энг асосий гапим - бугун қилган барча ишларимиз ўхшади. Ўйиннинг ўзи курашларга бой ўтди, жамоалар яхши ташкиллаштирилган ўйин ўйнашди. Бугун машғулотлардаги ишланмаларни амалда, ўйинда кўрсата олдик. Биринчи бўлим ҳақида гапириш қийин, чунки жуда иссиқ бўлганлиги сабабли икки жамоа ҳам футбол намойиш қилиши қийин бўлди. Бу ҳаракатлардан ҳам сезилиб турди. Иккинчи бўлимда ҳаво бироз салқин бўлганидан кейин ҳаракатлар ҳам кўпайди. Захирадан тушганлар эса ўйинни кучайтира олишди, ўйинга темп қўшишди. Улар билан кўпроқ хавфли вазиятлар яратишни бошладик. Ўз навбатида натижа ҳам шунга яраша бўлди.

- "Сурхон" плей-офф босқичига чиқди. Жамоа илк босқичда ўзига қандай рақиб тушишини истайди?

- Илк навбатда шуни айтайинки, биз плей-оффга чиқишга лойиқ эдик. Умуман олганда, бизнинг гуруҳдан чиқишимиз нафақат ўзимизга, балки, гуруҳдаги бошқа рақибларнинг ҳам натижаларига боғлиқ эди. Энди биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Чунки плей-оффда етарлича кучли рақиблар бўлади. Ким билан ўйнасак ҳам, қийин ўйин ўтказамиз. Олдимиздаги ўйинлар учун ишлашда давом этамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика