UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  0 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  13 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими? Янгиликлар

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими?

Кўз тегмасин, хорижга йўл олаётган футболчиларимиз сони анчагина кўпайиб қолди.

Бир неча кун аввал Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев ҳам Қозоғистон Премьер-лигасига йўл олди. 27 ёшли футболчи бунга қадар ҳам легионер мақомига эришган (“Ал Дафра”, “Бейжинг Гоан”), аммо унинг БАА ва Хитойдаги фаолияти омадсиз чиққан эди. Игор бу гал ўзини кўрсата оладими, унинг янги жамоасида вазият қандай? Ҳозир шу ҳақда.

“Актобе” жамоаси матбуот матбуот хизмати 18 фераль куни Игорнинг трансферини эълон қилди. Қозоғистон чемпионати баҳсларини кузатмайдиган мухлислар мазкур клубни мамлакат грандларидан бири деб ҳисоблашлари мумкин. Ҳар ҳолда “Актобе” доимий равишда еврокубоклар саралаш босқичида иштирок этиб келарди. Бироқ, сўнгги 5 йилдирки, ақтебеликлар осмонини қора булутлар қоплаган. Дастлаб, клуб совринли ўринлар учун курашмай қўйди, 2019 йилги мавсумда эса мусобақанинг асосий аутсайдерига айланиб, қуйи лигага равона бўлди. Ўтган мавсум 1-лигада зафар қучган “оқ-қизиллар” яна элитага қайтди. Қисқа қилиб айтганда, “Актобе” айни пайтда гранд жамоалар қаторида эмас.

Шомуродов Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси эмас ёхуд "ўзимизнинг МЮЛЛЕР" ҳақида        

Аммо, ақтебеликлар янги мавсумга тайёргарликни юқори даражада олиб боришмоқда. Туркияда йиғин ўтказаётган жамоани бир йўла 13 киши тарк этди ва янги номлар олиб келинмоқда.

Масалан, франциялик Эрвен Мукам (БАТЭ) ва Тонго Думбия (“Ажман”), сербиялик ҳужумчи Боян Дубайич (БАТЭ), чехиялик марказий ҳимоячи Михал Йержабек ("Яблонец") келиб қўшилди. 

Игор янги мавсумда асосий таркибда майдонга тушиш учун 19 ёшли Максим Самородов ва 30 ёшли Боян Дубайич билан рақобат қилиши керак. Максимнинг тажрибасизлигини, Бояннинг БАТЭдаги рақобатда ютқазгани ва мавсум давомида атиги 2 бор майдонга тушганини ҳисобга олсак, Игор доимий ўйин амалиётига эга бўлиши керак.

ФАКТ: И. Сергеев айни пайтда “Актобе” таркибидаги энг қимматбаҳо футболчи ҳисобланади. “Transfermarkt” портали ҳамюртимизнинг трансфер баҳосини 1,5 млн еврога баҳоламоқда. Игор янги мавсумда Қозоғистон чемпионатининг ҳам энг қиммат футболчиларидан бири бўлади.

Шундай экан, жамоа раҳбарияти Игорни янги мавсумда етакчи бўлиши учун олиб келган десак, янглишмаймиз. Ҳамюртимизга имкон берилса, унумли фойланади деган умиддамиз. Терма жамоамизни ёзда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Унга қадар барча футболчилар яхши формага кириб олиши фақат бош жамоамиз учун фойда келтиради.




Игорга омад тилаймиз ва Қозоғистон яшил майдонларини забт этиши кутиб қоламиз. Унинг кейин фаолиятидан қандай натижаларни кутяпсиз?

Муаллиф :
Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика