UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  1 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  20 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  13 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1

Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган Янгиликлар

Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган

Биласизми, Одил Аҳмедов "Пахтакор"да айтарли кўп ўйнамаган бўлса ҳам унинг 25-рақами нега музлатиб қўйилган?

Адашмасам, 2009 йил Сколари Осиё Чемпионлар лигасини ютиш учун "Бунёдкор" раҳбариятидан Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов ва Игнатий Нестеровларни сотиб олишни сўрайди.

Шунда "Бунёдкор" раҳбарияти юқоридаги футболчиларни сотиб олишга киришишади ва келишувга ҳам эришишади. 

Футболчиларнинг трансфери деярли ҳал бўлганда Одил Аҳмедов "Пахтакор" раҳбарияти олдига кириб улардан уни трансфер қилмасликларини сўрайди. Ўзи "Пахтакор"да қолишни хоҳлаётганини, Ўзбекистонда фақат шу ерда ўйнашини айтади. Раҳбарият унинг илтимосини инобатга олади ва Одил "Пахтакор"да қолади.

Бу ўша вақт кўрсатилган жуда катта садоқат эди. Сабаби ўшанда Одил Аҳмедовнинг ўзига мисли кўрилмаган пуллар таклиф қилинган эди.

Тақдирига ўша пуллар ёзилган экан, барибир ўша пулларни бошқа давлатлардан ишлаб топди.

Ўша вақтдаги дербини кўрганлар билади, унақа дерби Осиёда йўқ эди) 


Футбол ҳақида

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика