UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  0 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  1 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  32 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  2 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  4 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  15 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  6 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4

"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ Янгиликлар

"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ

2023 йилнинг 11 апрель куни Лига Самарқанд вилояти ҳокимлигига расмий хат йўллаб, "Динамо" клуби эҳтимолий Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, "Динамо" стадиони 2024 йилги мавсумдан бошлаб чемпионат ўйинларини қабул қила олмаслигини маълум қилганди.

Орадан 8 ой ўтиб, "Динамо" стадиони майсаси, дренаж ва суғориш тизимини янгилаш ишлари бошланди.

Шу йилнинг 15 май куни "Динамо" клуби Лигага мурожаат қилиб, "Динамо" стадиони мавсумга тайёр қилингани ва уни қабул қилиб олиш учун мутахассислар юборишни сўради. Вилоят ҳокимлиги эса 20 май кунги "Динамо" – "Пахтакор" учрашувини "Динамо" стадионида ўтказиш истагини билдирди.

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 11.3-бандида футбол клуби уй учрашувларини ўтказувчи ва захира стадионлари актини расмий учрашув санасидан камида уч ҳафта аввал Лигага тақдим этиши лозимлиги кўрсатилган. 15.8-бандда эса футбол клуби учрашув стартига 20 кундан кам бўлмаган муддатда Лигага мазкур учрашув санаси ёки вақтини ўзгартириш борасида батафсил асослантирилган мурожаат билан чиқишга ҳақли экани қайд этилган. Бироқ расмий учрашув стартига 5 кун муддат қолган бир вақтда мавсум учун тайёр бўлмаган стадионда Суперлига учрашувини ўтказиш таклифи мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Бунга қуйидаги сабабларни келтириш мумкин:

•  Суперлиганинг меҳмон мақомидаги жамоаси сафар ўйини учун йўл чипталари ҳамда меҳмонхоналарни камида бир ой муқаддам буюртма қилади;

•  ЎзФҲМ Суперлига учрашуви ўтадиган стадионда VAR техникаси фаолиятини ташкил этиш учун камида бир ҳафта аввал тайёргарлик бошлаши лозим;

•  Суперлига телетрансляцияси ҳуқуқи эгаси ҳисобланган "Спорт" телеканали ҳар қандай расмий учрашув учун режаларини икки ҳафта аввал тасдиқлайди.

Шунга қарамай, Лига ўз мутахассисларини 16-17 май кунлари Самарқанд шаҳрига хизмат сафарига юборди. "Динамо" стадионида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, стадион Суперлига ўйинларини ўтказиш учун тайёр эмас деб топилди. Боиси:

•  стадион прожекторлари айни вақтда 1258 люксни ташкил қилади. Суперлига стадиони учун талаб эса 1800 люкс ҳисобланади;

•  майдон атрофи резина ёки сунъий қоплама билан эмас, асфальт қоплама билан ўралган, бу эса спортчилар соғлиги учун хавфли ҳисобланади;

•  мухлислар жой олиши кўзда тутилган айрим трибуналарда бетон қоплама эмирилиши натижасида қаттиқ тош бўлаклари ажралиб чиққан, бу эса хавфсизлик талабларига мос келмайди;

•  захира футболчилари чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун шароит мавжуд эмас;

•  стадион VAR ҳамда МТРК техникаси фаолият олиб бориши учун 100 мбит/с дан бўлган алоҳида-алоҳида интернет линиясига эга эмас;

•  стадион аудиотизимида созлаш ишлари олиб борилиши лозим;

•  учрашув комиссари хонаси Лига талаби даражасида жиҳозланмаган;

•  ҳар икки жамоанинг захира футболчилари ва расмийлари жой олиши лозим бўлган техник ҳудуд Лига талаби даражасида эмас.



Ҳозирча фақатгина "Динамо" стадиони майдони, майсаси, дренаж ҳамда суғориш тизими янгиланган. Бироқ мазкур иш билан шуғулланган корхона мутахассислари Лига билан суҳбатда камида май ойи сўнгига қадар майдон майсаси расмий учрашувларни қабул қилиш учун тайёр бўлмаслигини билдирди. Майдон мутахассислари хулосасига амал қилмай, майдонда бирор тадбир ўтказилса, корхона майдоннинг келгуси ҳолати юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олмаслигини маълум қилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Динамо" стадиони ҳозирча Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун тайёр эмас деган хулосага келди. Стадионни тезроқ тайёрлаш ва унинг барча талабларга жавоб бериши юзасидан биргаликда ишлаш борасида Лига Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда "Динамо" футбол клуби билан ҳамкорликда фаолият олиб боришга тайёр.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика