

Учрашув 18 июль куни Франциянинг Ницца шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон – Янги Зеландия
18 июль
Ницца | Франция

Аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Океания вакилига қарши майдонга тушиши ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Олимпиада баҳслари 24 июлдан 10 августга қадар давом этади. Ўзбекистон терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси термалари билан баҳс олиб боради.
Испания – Ўзбекистон
24 июль, Париж
Ўзбекистон – Миср
27 июль, Нант
Доминикан Республикаси – Ўзбекистон
30 июль, Париж



