UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  5 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  22 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  9 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  72 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  20 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  3

Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" (5:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин учун ҳар икки жамоага раҳмат айтган бўлардим. Футболчилар ноқулай об-ҳавога қарамасдан мухлисларбоп ўйин намойиш этиб бера олишди. Мухлисларга ҳам раҳмат, улар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Ғалаба ҳар доим қувонарли, лекин тарихга айланди. Биз навбатдаги учрашувларга тайёргарликка киришамиз.

- Жамоанинг бугунги ва "Локомотив"га қарши ўйинини таққосласак, футболчилар бугун ёрқинроқдек кўринишди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Таққослайдиган бўлсак, "Локомотив" ҳимоявий услубга кўпроқ урғу қаратди ва марказда уч ҳимоячи билай ўйнади, шунингдек узун пасларни кўп ишлатди. Шунингдек, ўша ўйин курашларга бой ўтди. Бундай услубда ўйин бошқачароқ тус олади. "Сўғдиёна" кўпроқ майда ва ўрта узатмалар билан ўйнади. Дориев, 8 ва 11-рақамли ўйинчилар тўп билан яхши муомала қилишди. Шунингдек, бугун очиқ футбол бўлди.



- Ойбек Рустамовнинг майдондаги жойлашуви ўзгаргач жамоангиз ғалабага эришди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Бу сабаб эмас. 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда жуда осон голлар ўтказиб юбордик. Футбол шунақа, битта вазият ўйинни ўзгартириб юбориши керак. 2:0 пайти ҳужум қилганимизда илк голни қарши ҳужумдан қабул қилиб олдик, иккинчисини стандартдан, учинчиси эса яна пенальтидан.

- Бугунги ўйин ёмғир остида ўтди. Шу сабаб тўп узатишларда хатоликлар кузатилди. Бунақа вазиятларда футболчиларга қандай кўрсатмалар берилади?

- Беайб парвардигор, ҳамма ҳам хато қилади. Футболда битта кичкина хато ҳам кечирилмаслиги мумкин, бу шахмат эмас. Тўпни эгаллашдан олдин кейинги ҳаракатни ўйлаб қўйиш керак. Бу каби об-ҳаво ҳукмрон бўлган ўйинларда тўп назорати муҳим аҳамият касб этади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика