UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  25 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  28

Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди

Суперлига 8-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Нефтчи" ўйини якунланди.

"Навбаҳор" – "Нефтчи" 1:0

19 май. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Қанот ҳакамлари: Аваз Абдуллаев, Ойбек Калахўжаев    

Захира ҳаками: Фарруҳ Янсупов

VAR: Рустам Лутфуллин 

AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Константин Смирнов  

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 90+4, Филип Иванович (Русланбек Жиянов)

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (17. Русланбек Жиянов, 66), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов (6. Иброҳим Йўлдошев, 90+7)

Захира: 12. Александр Лобанов, 8. Сияваш Ҳақназари, 19. Шерзодбек Абдулбориев, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулҳаев, 33. Шодиёр Шодибоев, 71. Наврўзбек Иминжонов.

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Жасур Жалолиддинов (11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 70), 8. Каталин Карп, 10. Шоҳруз Норхонов (77. Билолхон Тошмирзаев, 46), 18. Михаи Роман (99. Нсунгуси Эффионг, 64), 20. Анваржон Ғофуров (с), 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 23. Диёржон Туропов (9. Ҳусайн Норчаев, 65), 55. Манучеҳр Сафаров, 70. Аббосжон Ғуломов (14. Хуршидбек Мухторов, 84)

Захира: 35. Санжар Қувватов, 3. Жалолиддин Жумабоев, 4. Боян Цигер, 17. Санжар Қодирқулов.

Огоҳлантиришлар: Михаи Роман (59), Жасур Жалолиддинов (59), Каталин Карп (67), Фарруҳ Сайфиев (69), Нсунгуси Эффионг (85), Самвел Бабаян (86).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. ГОЛ! Иванович бурчакдан узатилган тўпни бош билан "Нефтчи" дарвозасига жойлаб қўйди!

90+2. Меҳмонларнинг кетма-кет зарбаларига аниқлик етишмади.

90+1. Норчаев рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам пенальтига асос топмади.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

86. Самвел Бабаян огоҳлантирилди ва у Муҳсин Убайдуллаевга сени деб сариқ карточка олдим дея ишора қилмоқда.

85. Эффионг рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

83. Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

79. Табатадзе ҳам бугунги анъанага амал қилиб, жарима зарбасидан "жонли девор"ни ноишонга олди.

74. Аҳмедов юқорига тепишда Жалолиддинов рекордини янгилаган кўринади.

70. "Нефтчи"да ўзгариш: Қаҳрамонов Жалолиддинов ўрнига майдонга тушди.

69. Сайфиев рақиб посбонига халақит бергани учун сариқ карточка олди.

67. Карп Жияновнинг юзига уриб юборгани учун огоҳлантирилди.

66. "Навбаҳор"да ўзгариш: Жиянов Собиржоновни алмаштирди.

64. "Нефтчи" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

59. Михай Роман ва Жасур Жалолиддинов йўқ жойдан сариқ карточка ишлаб олишди.

56. Тошмирзаев жарима зарбасидан жамоадошларидан биринчи бўлимдаги аламини олди ва "жонли девор"ни пойлади.

53. ЗАРБА! Собиржоновнинг ўнг оёқда йўллайдиган зарбалари яхши эди. Чап оёқдагиси эмас.

49. ЗАРБА! Табатадзенинг кучли зарбасини Эргашев муштлари билан уриб юборди.

48. Мезбонларда 20 метр масофада стандарт вазият юзага келди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Нефтчи"да Норхонов ўрнига Тошмирзаев майдонга туширилди.

Биринчи бўлим якунланди. Гарчанд учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, ўйин шиддати ва стадион атмосфераси ажойиб кўриниш ҳосил қилган. Шундай томошадан қуруқ қолган кишилар мана шундай образ ҳосил қилишса, ажабмас.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Ғуломов бош билан зарба йўллади, унинг уринишига бирозгина аниқлик етишмади.

43. "Нефтчи"нинг қарши ҳужуми Аҳмедов томонидан тўхтатиб қолинди.

39. Жалолиддинов бугун гол уришга эмас, ўйин сўнгига қадар юқорига тепиш рекордини янгилаш учун ҳаракат қилади, шекилли. 

38. ЗАРБА! Ғуломов "Навбаҳор" дарвозасининг яқин пастки бурчагини мўлжалга олди, Юсупов ўз маҳоратини намойиш этди.

36. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Аммо бу уриниш доллар курсининг пасайишини кутиш сингари бесамар якунланди. 

30. Бабаян қўл остида ҳаракат қиладиган Ивановичнинг қўли майдон марказида рақиб футболчиси оёғи остида қолиб кетди.

25. Искандеров стадионга ТИР хонасидан чиқиб келяпти, менимча. Бу сафар Норчаев юзидан Ҳасанбой Дўстматов кучига тенг зарба қабул қилиб олди. "Нефтчи" футболчилари ортга бошсиз қайтмаса бўлгани.

24. "Нефтчи" футболчисининг кучли зарбасидан сўнг Табатадзе оёғини ушлаб, майдонга қулади. 

21. Сўнгги янгиликларга кўра, Жалолиддинов "Навбаҳор" марказий стадиони учида учиб юрган қушлардан бирининг умрига зомин бўлди. 

18. Табатадзе болалигида қуёнлар севувчи сабзавотни кўпроқ истеъмол қилганида, Сайфиевнинг узатмасини бош билан голга айлантирган бўларди.

17. "Нефтчи" жарима майдонида тўп меҳмонлар футболчисининг қўлига теккан кўринади. Ҳакам ВАРга қўнғироқ қилди ва қарорини ўзгартирмади. 

14. Искандеров жаримадан дарвозани эмас, Жалолиддиновнинг юзини аниқ нишонга олди.

12. "Навбаҳор" жарима майдонига узатилган тўп Ғуломовнинг приёскани силаб ўтди. 

9. Жалолиддиновнинг зарбасига шамол тўсқинлик қилди дея уни оқлаб қўямиз.

7. Бурчак зарбаси якунида Исмоилов томонидан йўлланган зарба нарх-наволарни ёдга солиб юборди.

6. "Навбаҳор"да жарима зарбаси юзага келди. Искандеровнинг узатматган тўпини меҳмонлар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Мезбонлар тўпни майдон марказидан бошлаган ҳужум натижасидаёқ зарба йўллашди, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

Голларга бой ўтиши кутилаётган учрашув бошланди ва аллақачон 1-дақиқа ортда қолди. Ҳисоб эса ҳалиям ўзгармади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" футболчилари кўк,"Нефтчи" ўйинчилари эса сариқ-қора рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика