

"Яя Туре профессионал. У барча талабларни бажаради, мавсум охирида эса бошини кўтариб клубни тарк этади. Агар клуб унга тўлашни давом эттирмоқчи бўлса ва уни майдонга туширишни истамаса, бу уларнинг ҳуқуқи. Аммо шартнома якунланганидан сўнг Яя Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатни айтиб беради. "Сити" мухлисларига бу ёқмайди" - дейди Селюк.



