"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди

Administrator
11 дек 2025, 00:37
"Реал"нинг тўртта футболчиси нечта ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди.

"Реал"нинг тўртта футболчиси "Сельта"га қарши ўйиндан кейин четлаштирилди. Мадрид клуби Ла Лиганинг 15-турида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу ўйинда Алехандро Кинтеро "оқ кийимлилар"нинг ҳимоячилари Фран Гарсия ва Алваро Каррерасни майдондан четлатиб юборганди - Каррерас ҳакамга "сен жуда ёмонсан" деб айтганди.

Бундан ташқари, ҳакам захирада ўтирган Эндрикка қизил карточка кўрсатди - бразилиялик техник ҳудудни тарк этиб, захира ҳакамига бақирганди.

Якунда Каррерас ва Эндрик икки ўйинга четлаштирилди. "Мана бу сенинг даражанг, кейин матбуот анжуманида йиғлайсизлар" деган гапи учун Дани Карвахаль ҳам икки ўйинга четлаштирилди. Фран Гарсия эса бир ўйинга четлаштирилди.



AdministratorМуаллиф
Манба: Marca