Саутгейт Англия терма жамоаси билан хайрлашадими?

Sherzod Nurmatov
5 сен 2023
Мутахассис терма жамоани тарк этиши мумкин.

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро–2024 дан кейин терма жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда. 

Бу ҳақда журналист Сэм Мокбел хабар берди.

Мутахассиснинг Англия футбол ассоциацияси (FA) билан шартномаси 2024 йилнинг охиригача тузилган. Томонлар келишувни узайтириш бўйича музокаралар олиб бормаяпти.

Миш-мишларга кўра, агар Саутгейт Евродан кейин жамоани тарк этишга қарор қилса, FA "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан келишувга эришмоқчи.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail