

“Ал Аҳли” “Ал Уҳдод”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Голларга Валентин Атангана, Франк Кессье (дубль) ва Фирас Ал Бурайкан муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида 45-дақиқада Ҳуссайн Ал Забдани қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
“Ал Насср” меҳмонда “Ал Қодисия” жамоасига 1:3 ҳисобида таслим бўлди. Мезбонлар сафида голларга Муҳаммад Абу Ал Шамат, Мусаб Ал Жувайр ва Хулиан Киньонес муаллифлик қилди, “Ал Насср” ягона голига эса Жоау Феликс муаллифлик қилди.
“Ал Насср” 31 ўйиндан сўнг 79 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда. “Ал Ҳилол” 30 ўйиндан сўнг 74 очко билан иккинчи ўринда жойлашган. Учинчи ўринда “Ал Аҳли” (30 та ўйин, 69 очко) ва тўртинчи ўринда “Ал Қодисия” (31 та ўйин, 68 очко) бормоқда.







