Саудия Арабистони. Машарипов захирадан тушган ўйинда "Ал Насср" автогол эвазига ғалабага эришди

Mirjalol Normatov
21 янв 2022
Саудия Арабистони Про-лигаси 18-тури доирасидаги "Ал Таавон" - "Ал Насср" баҳси якунига етди.

Учрашувда ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов 77-дақиқада захирадан майдонга тушди. Унинг жаримадан узатган тўпига Талиска боши билан зарба йўллади. Тўп эса ҳимоячига тегиб, дарвозадан ўрин олди.

"Ал Таавон" - "Ал Насср" 0:1

Гол: ал-Слалули (80-автогол).

"Ал Таавон": Кассио, Яго Сантос, ал-Бакр, ал-Слалули, Яслам, Амисси, Медран (Абуҳассан, 67), ал-Набит, ал-Ояяри (ал-Амри, 67), Тавамба, ал-Рашиди (ал-Ҳассан, 90).

"Ал Насср": Абдуллоҳ, Мори, ал-Ганнам, ал-Амри, ал-Шаммари, Мартинес (Машарипов, 77), Ансельмо, Талиска, ал-Ҳассан (ал-Ҳайбари, 77), ал-Ганнам, Адам (ал-Нажи, 46).


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia