Саудия Арабистони. Машарипов ва Роналду жамоаси очко йўқотди
15 янв 2023 00:43
Янгиликлар
Саудия Арабистони. Машарипов ва Роналду жамоаси очко йўқотди
Саудия Арабистони чемпионатининг 13-турида "Ал-Насср" "Ал Шабаб" меҳмони бўлди.
Баҳс голларсиз якунланди. "Ал-Насср" шарафини ҳимоя қилаётган Жалолиддин Машарипов ўйинни асосий таркибда бошлади. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси 60-дақиқада алмаштирилди.
Меҳмон жамоанинг яна бир легионери Криштиану Роналду ушбу ўйинда иштирок этмади. У МЮ сафида дисквалификация олгани учун учрашувда қатнаша олмади. Роналду жамоанинг кейинги баҳсида дебют қилади.
"Ал-Шабаб" - "Ал-Насср" 0:0
"Ал-Насср": Давид Оспина (Амин Ал Бухори), Али Лаями, Султон Ал Ғаннам, Жалолиддин Машарипов (Абдулмажид Ал Сулайҳим 60), Альваро Соберон, Абдулела Ал Амр, Луис Густаво, Абдуллоҳ Алҳайбари, Гонсало Мартинес (Айман Аҳмед 79), Сам Ал Нажей, Андерсон Талиска.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин
Фикрлар