

"Marca" нашрининг хабар беришича, 23 апрелдан 30 апрелга қадар стадионда бир нечта тупроқли (грунт) кортлар барпо этилади. Теннисчилар ушбу майдонларда турнирнинг асосий баҳсларига тайёргарлик кўришлари мумкин бўлади. Таъкидлаш жоизки, турнирнинг ўзи одатдагидек 22 апрелдан 3 майгача "Caja Magica" мажмуасида бўлиб ўтади — "Бернабеу" эса фақат машғулотлар учун хизмат қилади.
Бундай ўзгариш "Реал"нинг тақвими туфайли амалга ошиши мумкин бўлди: "Алавес"га қарши баҳсдан сўнг жамоа бир нечта ўйинни сафарда ўтказади ва стадион бўш қолади.
Бу қадам янгиланган "Бернабеу"ни нафақат футбол, балки турли йирик спорт тадбирларини қабул қила оладиган кўп функцияли аренага айлантириш стратегиясининг бир қисмидир.



