Санжар Турсунов: "Турнир жадвалига мавсум якунлангач қараймиз"

Iskandarov Abdulaziz
20 окт 2022
АГМК жамоаси сардори Санжар Турсунов "Бунёдкор" билан учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


"Учрашувга тўхталсам, қайсидир вазиятларда биз, яна айрим вазиятларда "Бунёдкор" яхши ўйнади. Икки жамоа ҳам юз фоиз ўзини кўрсатди. Қолаверса, майдон ҳам ўйин темпига яхши маънода таъсир қилди. 

Жамоамиз ҳар бир учрашувга ғалаба учун чиқади. Кубокдан чиқиб кетдик, бунга ўзимиз айбдормиз. 11 ноябрь куни сўнгги тур бўлиб ўтади. Шундан сўнг турнир жадвалига қараймиз. Ҳозирги вақтда "Насаф" ва "Пахтакор" чемпионликка муносиб равишда ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Навбаҳор"ни ҳам унутмаслик лозим",- дейди Санжар Турсунов. 



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia