UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1

Санжар Шоаҳмедов: "Бизнинг ғалабамиз мухлисларимизнинг ғалабаси" Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: "Бизнинг ғалабамиз мухлисларимизнинг ғалабаси"

"Локомотив" клуби ўз уйида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилиб чемпионлик номини расмийлаштиришди.

Ушбу баҳсдан сўнг "темирйўлчилар" футболчиси Санжар Шоаҳмедов ўз фикрларини билдирди.

"Биз учун узоқ кутилган чемпионлик қўлга киритилди. Бугунги "Металлург"га қарши чиройли ўйин бўлди. Мавсумни чиройли чемпионлик билан якунладик. Тўғри, чемпион бўлганимизни бир кун аввал билиб бўлгандик.

Бугун ғалаба қозонганимиз қўшалоқ байрам бўлди. Мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюрди. Бизнинг ғалабамиз мухлисларимизнинг ғалабаси. Кейинги йил ҳам барча совринларни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз", - дейди "Локомотив" клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика