UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  6 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  8 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15

Санжар Қодирқулов: “Нефтчи”да чемпионлик руҳияти бор” Янгиликлар

Санжар Қодирқулов: “Нефтчи”да чемпионлик руҳияти бор”

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасининг янги аъзоси Санжар Қодирқулов нима учун ушбу жамоани танлагани ҳақида фикр билдирди.

Авваломбор Санжар сизни жамоамиз аъзосига айланганингиз билан табриклайман!

—Табригингиз учун раҳмат. Мен ҳам Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони бўлган жамоа аъзоси бўлганимдан жуда ҳам хурсандман!

"Нефтчи" клубига ўтишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз?

—Ўтган мавсумда Ўзбекистон Про лигаси вакили "Локомотив" шарафини ҳимоя қилдим. Олдимизга эса Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган эди. Бу режани амалга оширгач якунланган мавсумдан сўнг "Нефтчи" жамоаси вакиллари менга алоқага чиқишди ва улар билан кўришдим. Аниқ мақсад ва режалар ҳақида гаплашиб олганимиздан сўнг менинг "Нефтчи"га ўтишим ойдинлашди.

Жамоага мослашиш жараёни қандай кечмоқда?

—Жамоага мослашиш жуда яхши ўтди.Чунки, клуб таркибидаги кўплаб футболчилар билан аввал ҳам йўлларимиз кесишган. Мисол учун, Анвар Ғофуров ва Шароф Муҳитдиновлар билан турли ёшдаги терма жамоаларимизда бирга ўйнаганмиз. Бундан ташқари Диёр Туропов ва Ғулом-Ҳайдар Гулямов билан ҳам  илгари бирга тўп сурганмиз. Энг асосийси, шуни тушуниб етдимки, клубда ҳамма бир-бирлари билан жуда аҳил ва бир оиладек экан. Шу ҳолат менга манзур бўлди.

Хабарингиз бор, "Нефтчи" Суперлиганинг ўтган мавсумида  анча кучли ўйин кўрсатди.Шу ҳусусида нима дея оласиз?

—Албатта имкони борича "Нефтчи"нинг ўйинларини кузатиб бордим.Айтиб ўтиш жоиз, анча тартибли ва томошабоп ўйинларнинг гувоҳига айландим.Бундан ташқари, мураббий фалсафаси жамоа ўйинларида яққол сезилди. Футболчилар майдонда мураббий кўрсатмаларини аниқ бажара олишга эришдилар. Ушбу омиллар жамоани юқори ўринларда ва узоқ вақт мағлубиятсиз юришини таъминлади. Шунингдек, ЎзПФЛ сайтида юқори ўринларни эгаллаган беш жамоа ичида ўзаро учрашувлардаги кўрсаткичи бежизга эмаслиги яққол кўринди.Шу аснода, Виталий Григорьевич бежизга ўтган мавсумнинг энг яхши уч мураббийи қаторида кўрилгани йўқ. Ўтган мавсумда ҳақиқатан ҳам бош мураббий тактик жиҳатдан анча кучли кўриниш олди. 

Йиғинлар давом этмоқда, машғулотлар ҳақида фикрларингизни билсак?

—Қишда машғулотлар қийинроқ ўтиши табиий ҳол. Лекин,ушбу машғулотлар орқали янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Қачонлардир "Нефтчи" жамоаси таркибида ўйнаш ҳақида ўйлаганмисиз?

—Азалдан Фарғонада футболни жуда севишади. Адашмасам "Истиқлол" стадионидаги ўйинларга бу йил ҳар бир ўйинда ўртача 12000 дан ошиқ мухлислар ташриф буюришди. Ҳозирги кунда республикамизда бу аъло даражадаги кўрсаткич ҳисобланади. Мен қачондир стадиони мухлислар билан тўлиб-тошган жамоада ўйнаш истагида эдим ва бу нарса худо хоҳласа Фарғонада рўёбга чиқиши мумкин. Ҳолбуки, "Нефтчи" жуда катта тариҳга эга бўлган клуб. Мен ҳам ушбу жамоанинг бир бўлагига айланганим албатта ёқимли ҳолат. Шуни аниқ айта оламанки, "Нефтчи"да чемпионлик руҳияти мавжуд. 

Танлаш имкони берилганда қайси рақамда ҳаракат қилар эдингиз?

—Имкони бўлса ўзимга қадрли 17-чи рақамда ҳаракат қилган бўлар эдим.

Жамоамиз таркибида янги мавсум учун қандай мақсад қўйдингиз?

—Насиб қилса чемпион бўлмоқчиман! Бу албатта яхши ниятларимдан биридир. 

Фарғоналик мухлислар ҳақида фикрларингиз ва тилакларингиз?

—Фарғоналик мухлислар билан ҳали танишиб улгурганим йўқ. Хабарим бор, ўтган мавсумда"Нефтчи" мухлислари Фарғонада ҳам, сафар учрашувларида ҳам  жамоани ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Буни ТВ орқали кузатганимда уларнинг  ҳайқириқлари эшитилиб турар эди. Шундай ашаддий ва жонкуяр мухлисларни келаси мавсумда ғалабалар орқали хушнуд қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика