

Учрашувдан кейин Ўзбекистон-2 таркибида гол урган ҳужумчи Санжар Қодирқулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхши чемпионат ташкил қилинди, мусобақанинг Тошкентда ўтказилаётгани ҳам ёқимли. Рақиблар кучли ва яхши тайёргарликка эга. Биринчи ўйинда бироз омадимиз келмади ва дуранг ўйнадик. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш.
Энг асосий мақсад эса Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш" - дейди Қодирқулов.




