UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  4 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  4 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  80 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  84 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24

Самвел Бабаян: "Натижа ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Натижа ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим"

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги йиғини доирасида Россиянинг “Амкар” клубига қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян учрашув борасида ўз фикрини билдирди ва захира кучини яна бир бор синаб кўрганини айтди.

“Бугун расмий ўйинлар олдидан навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказдик ва терма жамоанинг захирасини яна бир бор синаб кўриш имкониятига эга бўлдик. Шунингдек, бугунги ўйин орқали ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини ҳам текшириш имконига эга бўлдик”, – дейди миллий терма жамоа бош мураббийи.

“Айтишим мумкинки, сўнгги ўртоқлик ўйинларида оптимал таркибни синаб кўриш имкониятига эга бўлмадик ва бу ўйинлар асосан захира кучимизни, терма жамоага потенциал номзодларни саралаб олишга имкон беради. Бугун ҳужумда тўп сурган футболчиларимиз, бизнинг асосий таркибдаги ҳужумчиларимиз саналади. Уларнинг бугунги ўзаро ҳаракатларини кўздан кечириш биз учун муҳим эди. Умуман, футболчиларнинг бугунги ўйинидан, уларнинг бугунги ҳаракатларидан кўнглим тўлди”, – деди Бабаян.

“Биз бугунги ўйин орқали, шунингдек, ёшларга ҳам имкон беришга ҳаракат қилдик. Таркибдаги айрим ўйинчилар миллий чемпионат ўйинларига ҳам тайёргарликни бошлаб юборишган, айрим футболчилар эса Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда. Шу боис, йиғин орқали, уларнинг ўз формаларини оптимал ҳолатга келтиришлари учун ҳаракат қилдик. Умуман, бугунги натижадан ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим”, – дея фикрини якунлади Самвел Бабаян.
Рейтинг: -100   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика