UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Дидье Дрогба: "Анри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  0 11:18"Насаф" таркибида кимлар олдин Ўзбекистон чемпиони бўлмаган?   2 10:46АПЛ грандлари Муcиалага қизиқиш билдирмоқда  0 10:02Хаби Алонсонинг келажаги маълум  4 09:20«Арсенал»га «Бавария» ҳужумчиси керак  3 08:39АПЛ. Ой футболчисига номзодлар маълум  4 08:07Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ўзгартириб юборган «Пахтакор» — «Андижон» учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 07:41Суперлига. Бугун «Насаф» тарихий натижани қайд этиши мумкин  21 02:43А Серия. "Рома" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 12 дақиқа ўйнади  3 02:24Сане АПЛга қайтиши мумкин  0 01:47Гвардиола: "Бу ердаги 9 йиллик фаолиятим давомида бунақаси бўлмаган"  2 01:23Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Иттиҳод" ғалаба қозонди  0 00:59Испания Кубоги. "Атлетико" сўнгги 10 дақиқаликдаги голлар эвазига кейинги босқичга чиқди  1 00:35Херард Мартино "Олтин тўп" ҳақида: "Мен учун Месси доимо энг зўри"  12 00:10"Реал Мадрид" "Олтин тўп" соҳибини сотиб олмоқчи  11

Самвел Бабаян: "Мумбай Сити" эртанги ўйин учун катта тайёргарлик кўрди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Мумбай Сити" эртанги ўйин учун катта тайёргарлик кўрди"

ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 6-тури доирасида "Мумбай Сити"га қарши учрашув олдидан "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда футболчи Шодиёр Шодибоев фикрларини билдирди.

Самвел Бабаян: - Эртага бизни гуруҳдаги сўнгги учрашув кутиб турибди. ОЧЛ - биз учун ўзгача турнр ва унинг учрашувлари алоҳида аҳамият касб этади. Исталган жамоа бир учрашувда етарлича даражада яхши ўйнаши мумкин.

"Навбаҳор" ўз вазифасини бажариш учун ҳаракат қилади. Бироқ "Мумбай Сити" ҳам тез ривож топаётган жамоа. Яхши мураббийлар штаби ишлайди, сифатли футболчилари, легионерлари, терма жамоа аъзолари бор. Эртанги учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, керакли натижани қўлга киритиш учун ўйнаймиз.

Шодиёр Шодибоев: - Кайфият яхши, эртага кучли ўйин бўлади. Гуруҳ босқичини яхши савияда якунлашга ҳаракат қиламиз.

Самвел Бабаян: - Илк навбатда, бизнинг икки футболчимиз дисквалификация қилинган. Иккинчи турда "Мумбай Сити"га қарши ўйиндан кейин бизда ишонч ортди. Ўшанда рақиб сифатли футбол намойиш қилганди. Ўтган турлар давомида ушбу жамоанинг ўйини менга ёқди. Жамоада футбол фалсафаси, сифат бор. Эртанги учрашув олдидан жамоада руҳий босим йўқ. 

Саудия Арабистонида юқори намликда, жуда иссиқ ҳавода ўйнагандик. Шу сабабли ҳозирги ҳавога ҳам мослашиш керак. 

Умуман олганда "Мумбай Сити"нинг ўзига ҳос устунликлари бор. Биринчидан шуни айтишим керакки, жамоанинг легионерлари ОЧЛнинг ўтган турида дам олишди. Улар руҳан ушбу учрашувга тайёрланишди ва натижа учун ҳаракат қилишади. Бизга келадиган бўлсак, жамоамиз гуруҳ босқичидан чиқиши керак, шу сабабли йигитлар ўйинга бошқача йўналишда тайёрланишган ва улар ўйиннинг қанчалик муҳимлигини тушуниб туришибди. Ўйин барча томондан қизиқ бўлади. Ҳар қанақа ньюансларни четга суриб, чиройли футбол намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. 

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика