

Аргентинанинг "Ole" нашри хабарига кўра, терма устози Хорватияга қарши учрашувда ҳимоячи Маркос Рохо, ярим ҳимоячи Лукас Билья ва вингер Анхель Ди Мариянинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.
Уларнинг ўрнини Габриэль Меркадо, Маркос Акунья ва Кристиан Павон эгаллашлари мумкин.



