UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  26 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  2 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади Янгиликлар

Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Футзал бўйича ЖЧ қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган ОАВ вакиллари учун медиа тур ташкил қилинади.

26 май куни кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида футзал бўйича навбатдаги ФИФА Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Ушбу маросимда бевосита қатнашиш истагида бўлган ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Таъкидлаш лозим, мазкур тадбирни ёритиб борадиган ОАВ вакиллари учун медиа тур ташкил этилиши кўзда тутилган.

Дастлаб, 26 май куни ОАВ вакиллари Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ташкил этилган автобусда йўлга чиқадилар. Самарқанд шаҳрида эса ОАВ вакиллари қуръа бўлиб ўтадиган Регистон майдони медиа марказига ташриф буюришлари мумкин. Медиа марказнинг очилиш вақти соат 18:00 этиб белгиланган. Шунингдек, медиа марказда соат 19:00 да "Media Workshop" ташкил этилади. Унда қуръа ташлаш маросимида ОАВ ва фотомухбирлар жойлашуви бўйича маълумотлар тақдим этилади.



Соат 20:00 дан бошлаб эса журналистлар микст-ҳудудда қуръа ташлаш жараёнига ташриф буюрадиган футбол юлдузларига савол бериш имкониятига эга бўладилар. Таъкидлаш лозим, ушбу маросимга собиқ футзал юлдузи, икки карра жаҳон чемпиони – испаниялик афсонавий футзалчи Кике, "Манчестер Юнайтед" клуби ҳамда Франция терма жамоасида тўп тепган машҳур футболчи Луи Саа, шунингдек, ўзбек футболи юлдузи, Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ташриф буюриши кўзда тутилган.



Қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган ОАВ вакиллари юқорида келтирилган иштирокчиларнинг ҳаракатланиш харитасида кўрсатилган (сариқ чизиқ ОАВ вакиллари ҳаракатланадиган ҳудуд) йўналишларда фаолият юритишлари сўралади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика