

Самарқанд вилояти футбол федерацияиси билан ҳамкорликда ўтказилаётган семинарлар 27 июль куни бошланади ва 31 июль куни курснинг сўнгги машғулотлари ўтказилади.
Ўқув-семинар машғулотларини Ўзбекистон Футбол Федерацияиси болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бўлими бошлиғи, инструктор - Шавкат Имомов томонидан олиб борилади.
Ушбу тайёргарлик курсларида қатнашган футбол мураббийлари, кейинчалик Осиё Футбол Конфедерациясининг “С” тоифали сертификати учун ўқиш имкониятини қўлга киритадилар.
Таъкидлаш керакки, бундай тайёргарлик курслари мумтазам равишда мамлакатнинг барча вилоятларида ўтказилиб келинмоқда.



