UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  1 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  6 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  1 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  1 15:54Нико Уильямс нима учун "Атлетик"дан "Барселона"га ўтмаганини тушунтирди  4 15:27Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир  9 15:06Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди  9 14:39Меньян 2026 йилда эркин агент бўлиши мумкин. Аллегри бу борада нималар деди?  0 14:14Алишер Одилов: "4 йил ичида ким билан қандай гаплашиш кераклигини билиб олдим"  1 13:48Вальверде: "Реал" мураббийлар штаби ва футболчилари аввалгидан ҳам кўпроқ иноқ"  1 13:20Манба: "Бунёдкор" легионери "Андижон"га ўтмоқда  7 12:57Тимо Вернер "Интер Майами"да Мессининг жамоадоши бўлишни истайди  1

Салихамижич Левандовски 2022 йилда "Бавария"ни тарк этмаслигини маълум қилди Янгиликлар

Салихамижич Левандовски 2022 йилда "Бавария"ни тарк этмаслигини маълум қилди

"Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич ҳужумчи Роберт Левандовски ёзда жамоадан кетмаслигини айтди.

"Албатта, биз уни сақлаб қолмоқчимиз. Робертни жуда қадрлаймиз ва у бизга буни ўйинлари орқали кўрсатади. Вақти-вақти билан ўзаро мулоқот қилиб турамиз. Албатта, сиз шартнома масаласида агент билан гаплашишингиз лозим. Буни қиламиз. Бизда кўп вақт бор.

"Бавария"да дунёнинг энг яхши ҳужумчиси бор ва биз бундан фахрланамиз. Ҳозирча ҳеч қандай музокаралар бўлмаган

Кўряпманки, Левандовски сал бўшашиб қолган. У ҳар куни мукаммал машқ қилишни хоҳлайдиган ҳақиқий профессионал. Агар у гол урмаса, кийим алмаштириш хонасида жуда хафа ҳолатда ўтиради. У шунинг учун ҳам зўр. Вазият ёмонлашади деб ўйламайман", – деди Салихамижич.

– Левандовски 2022 йилда кетиши мумкинми?

– Йўқ. Унинг шартномаси 2023 йилгача амал қилади. Тез орада музокараларни бошлаймиз ва улар қандай ривожланишини кўрамиз. Ва кейин нима бўлишини билиб оламиз.

– "Бавария" Холандга қизиқяптими?

– Бу ҳеч қандай маънога эга эмас. Дунёнинг энг яхши ҳужумчиси сафимизда ўйнайди. Бу – Лева.

33 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Бавария" сафида барча турнирларда 43 ўйинда 48 та гол урди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика