UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Металлург" Жепаров, россиялик футболчи ва 6 нафар янги футболчини таништирди  3 12:45Тошак: "Реал" ярим таркибни алмаштириши керак"  2 12:20Икарди можароси давом этади. Мауро "Интер" қайдномасига киритилмади  5 12:05"Челси", "Ливерпуль" ва "Ювентус" Тюрам ўғлига қизиқиб қолди  1 11:44Тебас: "Месси - ЛаЛига рамзи"  24 11:29Осиё футболи. Уммон терма жамоасига янги мураббий тайинланди  4 11:10Облак: "Атлетико" учун ҳали вазифа бажарилгани йўқ"  22 10:50Гвардиола: "Мен - VARнинг ишқибозиман"  28 10:42Флорентино Перес ва Сантьяго Солари икки соат дилдан суҳбат қуришди  19 10:30“Бухоро” яна Тошкентда йиғилди  7 10:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 09:53Olamsport: Истомин АҚШдаги турнирда иккинчи давра ўйинини ўтказди, ўзбек дербисида Ҳумоюн ғолиб ва бошқа хабарлар  0 09:40Карикатура: “Ювентус”да яна ўхшамаяпти   27 09:25Кьеллини: “Туринда боримизни берамиз”   34 09:20“Бухоро” Раҳматулло Бердимуродов билан хайрлашди  11

Салимжон Зокиров: “Пенальтилар серияси - бу лотерея” Янгиликлар

Салимжон Зокиров: “Пенальтилар серияси - бу лотерея”

Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" мусобақасининг чорак финали доирасида ўтказилган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Шердор" (1:1, пен.бўйича 4:5) учрашувидан сўнг ёзёвонликлар бош мураббийи Салимжон Зокиров championat.asia сайтига интервью берди.

Фарғона вилоятида ҳар йили анъанавий тарзда "Ҳоким кубоги" мусобақаси ташкиллаб келинмоқда. Бу мусобақа иштирокчи жамоаларга жамоавий ўйинни шакллантириш, жисмоний тайёргарликни шакллантириш, шунингдек селекция ишларини олиб боришда қулайлик яратади.

Мазкур мусобақада бизнинг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасининг иштироки хусусида гапирадиган бўлсам, ўз гуруҳимизда биринчи ўринни эгаллаб, мана шу босқичгача етиб келишимизнинг ўзи катта натижа деб биламан. Бунга сабаб сифатида айтишим мумкинки, янги мавсум олдидан биз жамоамиз таркибини деярли 100%га янгиладик. Жамоамизнинг қишки йиғини давомида Фарғона вилояти спорт мактабларида тарбияланган ёш иқтидорли футболчиларни кўрикдан ўтказдик ва таркибимизга жалб қилдик. Жамоамизнинг янгиланган таркиби бу даражадаги турнирларда ҳали иштирок этмаганди. Қишки йиғин давомида 1-1,5 ой давомида шуғулланган бўлсак, бугунги учрашувда ушбу меҳнатларимиз зое кетмаганлигига ишонч ҳосил қилдик. Кўпчилик футбол мутахассислари томонидан мазкур мусобақада "Шердор" жамоасининг имкониятларини юқори баҳолашаётган эди. Лекин жамоамизнинг янгиланган таркиби билан бу жамоага муносиб қаршилик кўрсата олдик деб ўйлайман, хатто айрим вазиятларда устунлик ҳам қилдик. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳам учрашувда бу ўйинга тайёрланган режамизни ўзгартирмадик. Ўйиннинг сўнги дақиқаларида "Шердор" футболчиси жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Мазкур зарба ҳар қандай тажрибали дарвозабон учун ҳам қийинчилик туғдира олар эди. Ўтказиб юборилган голда жамоамизнинг ёш посбони Шахзодбек Мадаминовни айбламаган бўлардим, унинг фаолияти ҳали олдинда.

Пенальтилар серияси - бу лотерея, гол уролмаган ёш футболчиларимиз - Мирзоҳид ва Ҳумоюнларни тушкунликка тушмасликларини сўрайман, ҳар қандай футболчи билан ҳам шундай вазият бўлиши мумкин. Бу футболчиларимиз бу даражадаги турнирларда биринчи марта иштирок этишмоқда, уларда ҳаяжон бўлиши табиий. Бугун жамоамиз таркибида фақат бир нафар ёши катта футболчи, жамоамиз сардори Зохидбек Исмоилов ўйнади. Биласизми бугун жамоамиз сафида майдонга тушган футболчиларнинг айримлари хатто иккинчи лига мусобақаларида иштирок этишмаган эди, такрор айтаман улар бу каби мусобақаларда биринчи бор ўйнашмоқда.  

Хато ва камчиликларимизни кўриб олдик, ўз устимизда янада кўпроқ ишласак, насиб этса мана шу ёшартирилган таркибимиз билан миллий чемпионатларимизда муносиб иштирок этамиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


 

 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
08 фев 11:18:41
Isroiljon Qosimov
Салимака узиз яхши дарвозабон эдингизку шогирдизга пеналти к,айтаришни ургатмабсизда. ХАЗИЛ. Ишларизга омад. Умид к,иламиз Маргилондаям суперлигада уйнайдиган клуб булади. Худохохласа сиз бошмураббий буласиз.
+1   
08 фев 11:14:33
Chempion boʻlomadik afsus
LATAREYAMAS. PENALTI TEPISHI BILGAN FUDBOLCHI TEPSINDE PENALTIMI PENALTI 99% GOL DIGANI 7METRLI VARATAGA TOʻRI TEPOMASA BILMADIM U QANAQA OʻYINCHIKAN 10TA IMKONYATAN 10 TA GOL URAMAN PENALTIDAN PENALTI TEPISHIYAM FUBOLCHI BILISHI KEREDE XADIB ARMISOGDAN QOGAN GAPI GAPIRVURMELA
   
08 фев 13:17:14
Shavkat bay
Салим машши бук контораларда уйин чикканида камида 4 та гол утказардик деп очикча айтаверинг
   
08 фев 12:19:46
ахмад пошшо
Пеналти лоарея эмас,махоратли уйинчи гол уради,махоратли дорвозобон пеналтини кайтаради.
   
08 фев 11:14:25
Chempion boʻlomadik afsus
LATAREYAMAS. PENALTI TEPISHI BILGAN FUDBOLCHI TEPSINDE PENALTIMI PENALTI 99% GOL DIGANI 7METRLI VARATAGA TOʻRI TEPOMASA BILMADIM U QANAQA OʻYINCHIKAN 10TA IMKONYATAN 10 TA GOL URAMAN PENALTIDAN PENALTI TEPISHIYAM FUBOLCHI BILISHI KEREDE XADIB ARMISOGDAN QOGAN GAPI GAPIRVURMELA
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг