UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  2 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  1 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  2 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  7 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0 02:50А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди  6 00:55Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда  5 00:50"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  27 00:35Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"  7 23:48Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"  3 23:20Футзал. Олий лига биринчи турининг иккинчи кун баҳслари якунланди (турнир жадвали)  0 22:55Асрор Алиқулов: "Машъал"га бефарқ бўлмаган барчани Суперлига билан табриклайман. Кейинги мавсум таркибимиз кучайиши керак"  5 22:17Пеп Гвардиола: "Роналду ҳақиқий маҳлуқ эди. Бу маҳлуқнинг отаси эса Месси бўлган"  54 21:43Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди  7

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги)

Кимдир узун мақолаларни ўқишни хуш кўради.

Келтирилаётган маълумотлар кўлами ва ўзаро уйғунлигини таҳлил қилади, ўқиб боргани сайин унинг учун давоми янада қизиқарли бўлиб бораверади. Яна бошқа ким эса қисқа ва лўнда ёзилган мақолаларга қизиқади, узундан-узун мақолаларни ёқтирмайди.

Юқоридаги айтилган иккинчи тоифага мос келувчи кишиларни ҳам тушунган холда мақола сарлавҳасида қўйилган саволга бошиданоқ жавоб бериб кетамиз, "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмайдиган бўлди. Бир неча йиллик тарихига эга ва водийда яхши анъанага эга бўлган турнир айрим сабабларга кўра тўхтатилди. Бу жараён балки вақтинчадир, келаси йилдан яна давом этиши ҳам мумкин, бунисини вақт кўрсатади.

Агар ҳозир сизда нега деган савол туғилаётган бўлса, албатта бунга ҳақлисиз. Бугунги кун давомида менинг манзилим томон энг кўп йўллаган савол ҳам айнан шу бўлди. Чунки "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмаслиги ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларга аллақачон сизиб чиқди. Масалан, айни мавзуда сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ҳам кеча ўзининг телеграмдаги саҳифасида биринчилардан ёзиб ўтганди.

Вазиятдан келиб чиқиб кичкинагина суриштирув ўтказдим, ушбу мусобақанинг ўтказилмаслигига сабаб иштирок этиш учун мурожаат қилган жамоаларнинг сони камлигида бўлган. Водийнинг аксарият клублари қишки ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ўтказаяпти, реал ёндашадиган бўлсак, улар "Ҳоким кубоги-2024"да қатнаша олишмайди. Фарғона футбол ассоциацияси анъанага айланиб қолган ушбу мусобақани ўтказишга тайёр эди, бу ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам маълум қилганди. Бироқ, келиб тушган мурожаатлар сони битта турнир ташкиллаш учун етарли бўлмаган.

"Ҳоким кубоги" биз январь-феврал ойларида қизиқиб томоша қиладиган энг яхши савиядаги футбол мусобақаси эди. Ушбу турнирга ҳар йили қўшни давлатлардан ҳам футбол клублари келиб, бир неча бор иштирок этишганини яхши биласиз албатта. Эшитишимизга қараганда, Қирғиз Республикасининг "Алай" клуби шу йили ҳам қатнашиш истагида бўлган.




Фарғонада ташкил этиладиган "Ҳоким кубоги" мусобақасининг нуфузи ва жозибаси бошқача эди. Масалан, "Нефтчи" ва "Қизилқум" тўқнаш келган финални эслайсизми? Яна "Нефтчи" - "Қўқон-1912" ёки "Қўқон-1912" - "Андижон" финаллари ҳам ўта юқори даражада ўтганди. 2021 йилги мавсумда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ушбу мусобақанинг бош совринига эга чиққан. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар учун ташкил этиладиган қишки ўқув-йиғин машғулотларининг амалий қисмини Фарғонага, "Ҳоким кубоги" мусобақасига кўчирган йиллар ҳам бўлганди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасининг бу йилда ўтказилмаётгани учун кимнидир айбдор сифатида кўрсатмадик, бундай қарашда ҳам эмасмиз. Мақола ушбу мусобақа қачон бошланаркан деб кутиб юрган мухлислар учун маълумот ўрнида ёзилди.

P.S. Мақолада "Ҳоким кубоги" мусобақаси иқтидорли ёш футболчилар учун катта тажриба бўларди" қабилидаги баландпарвоз жумлаларни ишлатишни лозим топмадик.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика