

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, "Салернитана" "Рома" ҳужумчиси Феликс Афена-Гьянни ижарага олиш бўйича музокараларни бошлади.
Римликлар 19 ёшли ганалик форвардни етарли ўйин амалиётига эга бўлиши учун вақтинчалик қўйиб юбориши мумкин. Қолаверса, "бўрилар" таркибига Андре Белотти келиб қўшилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Афена-Гьян ўтган мавсум А Серия доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди.



