

Биринчи бўлимда Букайо Сака рақиб дарвозасини ишғол қилди. Маълум бўлишича, у жаҳон чемпионатида "Арсенал"нинг йигирма йил ичида гол урган биринчи футболчисига айланди. Охирги марта 2002 йил 2 июнда Сол Кэмпбелл "тўпчилар" аъзоси сифатида Швеция дарвозасини ишғол қилган, ўйин эса дуранг билан якунланганди - 1:1.
Иккинчи бўлимда эса Сака яна бир гол урди ва жаҳон чемпионатлари тарихида бир учрашувда дубль қайд этган энг ёш инглиз футболчиси сифатида тарихга кирди. Сака ҳозирда 21 ёшу 77 кунлик ҳисобланади.



