UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  0 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  5 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  3 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  6 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3

Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди" Янгиликлар

Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди"

Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Саид Бузамбу ЖЧ-2024 1-турида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман олганда, бугунги ўйин ҳиссиётларим аралашиб кетди. Биз ҳисобда олдинга чиқдик, рақиб тенглаштирди. Яна олдинга чиқавердик, яна ҳисоб тенглашаверди. Биз жуда имкониятлар яратдик.

Пенальти ишлаган вазиятимиз жула тез содир бўлди. Шеригимдан тўпни қабул қилиб олдим, улар мени қулай вазиятга олиб чиқишди. Шунда рақибдан кимдир сирпанаётганини кўрдим ва зарба йўлламасдан уни чалғитдим. Зарба йўллаш ўрнига кутишни афзал кўрдим, у эса йиқилди. Мен зарба йўллаганимда тўп рақиб футболчисининг қўлига текканини дарҳол пайқадим. Агар ВАР пенальти белгиламаганда, ғалати иш бўларди.

Биринчи ўйинда мағлуб бўлмаслик муҳим эди. Коста-Рикага қарши ўйинда ҳам ўз кучимизни намоён эта оламиз. Бунга тўлиқ ишончим комил.

Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият етарлича. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз — плей-оффга йўл олиш. Жамоадаги муҳит ажойиб", деди Бузамбу.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика