Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
10 июл 2026, 16:50
Ҳужумчи Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятига нуқта қўйгани ҳақида маълумот берди.

“Шуни билингки, мен ушбу байроқ учун борлиғимни фидо қилдим. Бор кучимни бердим ва жонажон ватанимиз учун доимо аёвсиз курашдим.

Сизларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлашингиз муваффақиятларимга сабаб бўлди.

Эндиликда ўз тажрибамни халқимиз фаровонлиги йўлида, хоҳ мураббийлар штабида, хоҳ захира ўриндиғида ёки раҳбарият органларида бўлсин, мамнуният билан татбиқ этишга тайёрман”, – деди Мане.

Сенегал терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Бельгия термасига (2:3) имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлаганди.

Мане Сенегал либосида жами 130 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 54 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Le Quotidien