Сабалета “Ливерпул” билан бўладиган ўйингача сафга қайтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
21 дек 2016, 01:52
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Пабло Сабалета жамоасининг АПЛ 19-турида “Ливерпул” билан бўладиган ўйинига қадар сафга қайтиши кутилмоқда.

АПЛнинг 17-турида “Арсенал”га (2:1) қарши кечган баҳснинг биринчи бўлимидаёқ Пабло Сабалета жароҳати боис майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

“Ўйлайманки, ҳаммаси у даражада ёмон эмас. Мен жамоамга ёрдам беришим учун бироз муолажалар талаб қилинади. Бу жараён қанча давом этишини айтолмайман. Балким бунга 10 кун вақт керак бўлар”, дейди Сабалета.

“Ливерпул” – “Манчестер Сити” баҳси 31 декабрь куни ўтказилади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports