UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Рустам Мирсодиқов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим"

“Металлург” – “Қўқон 1912” жамоалари учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов қатнашди.

Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: - “Қўқон 1912” жамоаси олий лигамизда таркибини шакллантириб олган кучли клублардан бири саналади. Шу боисдан ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Қолаверса кетма кет иккита мағлубиятдан кейин яна ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Футболчилар билан ҳам жисмонан, ҳам руҳан олиб борган тайёргарликларимиз зое кетмади. Бугунги натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим. Майдонда ҳаракат  қилганлар ҳам, ташқарида уларга мадад бўлиб турганлар ҳам ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришди, бунинг учун уларга катта раҳмат. Қолаверса бизни тинимсиз қўллаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорлик билдираман.

Бизнинг муваффақиятимизда тезкор гол ҳам муҳим аҳамият касб этди. Шундан кейин футболчилар майдонда ўз кучларига ишониб, эркин ўйнашди. Таркибни жамлашда қаторасига учинчи ўйинда муаммога дуч келаяпмиз. Бу гал таянч ярим ҳимоячимиз Аюбхон Нўъмонов Наманганда олинган иккита сариқ карточка боис майдонга туша олмади. Афсуски, Бухоро сафарига тажрибали ҳимоячимиз Даврон Каримқулов ҳам бугунги огоҳлантириш сабабли бора олмайди. Аммо муаммоларни бартараф этиш, таркибдаги бўшлиқлар устида ишлаш учун  ҳали вақтимиз  бор, дейди Рустам Тўхтамуродович.

Янги мавсумда олий лига жамоалари бош мураббийларида ПРО лизенцияси бўлиши шарт

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика