Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум
21 авг 2025 12:43
Янгиликлар
Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Теҳроннинг "Истиқлол" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов июль ойида жароҳат олганди.
"Ал Ҳуссайн" клубига қарши ўтган ўртоқлик учрашувида Ашурматов рақиб билан тўқнашувда жароҳат олганди. Championat.asia сайти маълумотига кўра, ҳимоячи тахминан бир ойдан сўнг майдонга қайтади. Шу сабабдан "Истиқлол" ҳимоячини Эрон чемпионатининг биринчи давраси учун рўйхатдан ўтказди.
Олдинроқ Эрон нашрларида Рустам Ашурматов жароҳати туфайли узоқ муддат майдонга туша олмаслиги ва "Истиқлол" уни биринчи давра учун рўйхатдан ўтказмаслиги ҳақида хабарлар чиққанди.
Футболчи CAFA мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар