Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди

Alisher Ostonov
22 фев 2026, 22:32
Эрон Про лигаси 22-тур доирасидаги "Мес Рафсанжан" — "Истиқлол" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ҳимоячи Рустам Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов жароҳати сабаб баҳсни ўтказиб юборди.

Ўйиндаги ягона гол 15-дақиқада “Истиқлол” футболчиси Мунир Эл Ҳаддади томонидан урилди.

“Истиқлол” Эрон чемпионатида 21 ўйиндан сўнг 38 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. Энг яқин таъқибчи бўлмиш “Трактор”да очколар сони 36 тага тенг.




Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›