

"Сўнгги бир неча йилда "Манчестер Юнайтед" бош соврин учун курашга тайёр эмасди. Энди эса клубга чемпионлик рухига эга Бруну Фернандеш ва Кавани каби ўйинчилар келиб қўшилди. Бу жамоага жуда яхши ёрдам берди.
Энди эса жамоа чемпионлик учун курашмоқда. Олти ҳафта олдин офисда мураббийларга бу йил "Манчестер Юнайтед" АПЛ чемпиони бўлиши мумкинлиги ҳақида айтгандим. Бугунги кунда ҳам буни сезиб турибман.
Погба эса бунда муҳим роль ўйнайди. Ғалаба рухига эга ўйинчилар Погбага бўлган босимни бироз пасайтиришди, энди у майдонда ўз маҳоратини кўрсата олиши мумкин", - деди Руни.



