Румменигге "Бавария"нинг "Реал" ва "Атлетико" санкцияларига алоқаси йўқлигини айтди
21 янв 2016 14:16
Янгиликлар
Румменигге "Бавария"нинг "Реал" ва "Атлетико" санкцияларига алоқаси йўқлигини айтди
"Реал" ва "Атлетико"нинг ФИФА томонидан қўлланилган санкцияларига "Бавария"нинг алоқаси йўқ.
Бу ҳақда немис гранди бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге маълум қилди. Баъзи ОАВнинг ёзишича, "Реал" ва "Атлетико" жазоланишидан олдин ФИФА "Бавария"дан ҳисобот олган.
"Бавария" бу борада ҳеч қандай рол ўйнагани йўқ. Бу миш-мишлар ёлғон. "Бавария" ва "Реал"нинг муносабатлари жуда яхши эканлигини ҳамма билади" - дейди Румменигге.
Фикрлар