

Россия футбол иттифоқининг тартиб-интизом қўмитаси раиси Артур Григорьянц мусобақа протоколига кўра, “Ротор”га техник мағлубият (0:3 ҳисобида) ёзилганини тасдиқлади. Олдинроқ, волгаградликларнинг 7-турдаги "Краснодар"га қарши ўйини ҳам бекор қилинганди.
Шу тариқа, “Ростов” очколари сонини 14 тага етказиб олиб, 7-ўринга кўтарилди. “Ротор” эса 2 очко билан аутсайдер бўлиб турибди.




